Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди.
Элишай булоқ бошига чиқиб, тузни сувга ташлади–да, шундай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен бу сувни тоза қилдим, энди бу сув туфайли ҳечам ўлим бўлмайди, бундан буён ерингиз ҳам ҳосил беради.”