Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илёс болани болохонадан уйга олиб тушди, уни онасига бериб: “Қаранг, ўғлингиз тирик!” — деди. Элишай ўзи тирилтирган боланинг онасига шундай деган эди: — Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди. Пайғамбар ўликни қандай тирилтирганини Гахази шоҳга гапираётган эди, ҳалиги аёл шоҳдан ўз уйи ва даласини қайтариб олиш учун сўраб келиб қолди. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Гахази. — Бу ўша аёлдир. Ана, Элишай тирилтирган ўғли ҳам ёнида турибди. Аёллар марҳум қариндошларини тирилган ҳолда қайтариб олдилар. Бошқалар эса имони туфайли қийноқларни бошдан кечирдилар. Улар Худодан воз кечиб, ўлимдан қутулишлари мумкин эди. Аммо улар бундай қилмадилар, чунки аълороқ нарсани, яъни абадий ҳаёт учун тирилишни умид қилган эдилар.
Выбор основного перевода