Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Илёс боланинг устига уч марта чўзилиб, кейин Эгамизга яна хитоб қилди: — Эй Эгам Худо! Илтижо қиламан, бу болага қайтадан жон ато эт! Элишай ўзи тирилтирган боланинг онасига шундай деган эди: — Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди. Пайғамбар ўликни қандай тирилтирганини Гахази шоҳга гапираётган эди, ҳалиги аёл шоҳдан ўз уйи ва даласини қайтариб олиш учун сўраб келиб қолди. — Шоҳ ҳазратлари! — деди Гахази. — Бу ўша аёлдир. Ана, Элишай тирилтирган ўғли ҳам ёнида турибди. Павлус пастга тушди, эгилиб, йигитни қучоқлади–да: “Хавотир олманглар, у тирик”, деди.
Выбор основного перевода