Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Илёсни қуюн ичида осмонга кўтариб кетадиган вақт келди. Илёс билан Элишай Гилгал шаҳридан чиқиб кетишаётганда, Байтилда пайғамбарлар гуруҳи Элишайга пешвоз чиқиб: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрадилар. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар. Элишай ўзи тирилтирган боланинг онасига шундай деган эди: — Тур ўрнингдан, ўзинг ва хонадонинг аҳли билан бирга жўна. Қаерда яшай олсанг, ўша ерда яшайвер, чунки Эгамиз юртга етти йил қаҳатчилик юборишга қарор қилди. Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Раббимиз Исонинг оёқлари олдида ўтириб, Унинг сўзларини тинглар эди. “Мен яҳудийман, Киликиядаги Тарсус шаҳрида туғилганман, аммо Қуддусда улғайдим. Бу шаҳарда Гамалиёлнинг шогирди бўлиб, ота–боболаримизнинг қонунига жиддий эътибор бериб таълим олдим. Худди бугунгидай сизларга ўхшаб, Худога ўзимни бағишладим.
Выбор основного перевода