Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левиларга Муқаддас аҳд чодирини, унинг ҳамма ашёларини ва Чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, левилар Чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар. Исроил оқсоқолларининг ҳаммаси келгач, руҳонийлар Сандиқни ердан кўтаришди. Руҳонийлар Эгамизнинг Аҳд сандиғини алоҳида аталган жойга — Энг муқаддас хонага, карубларнинг қанотлари остига қўйишди. Сўнг Худонинг самодаги Маъбади очилди. Маъбадда Худонинг Аҳд сандиғи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдурос садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёғди.
Выбор основного перевода