Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. Аҳд сандиғини қўриқлаш учун Бархиё, Элқана, Обидадом ва Ёхиё тайинланган эдилар. Руҳонийлар Шабаниё, Ёшафат, Натанил, Эмосай, Закариё, Бинаё ва Элиазар Худонинг Сандиғи олдида карнайлар чалиб боришлари керак эди. Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: Осифнинг тўрт ўғли Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, шоҳнинг буйруғи билан башорат қилишар эди. Ёдутуннинг олти ўғли Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимах, Хашавиё ва Маттитиё отасининг раҳбарлиги остида бўлиб, улар лира жўрлигида башорат қилишар, Эгамизга шукроналар ва ҳамду санолар айтишар эди. Хаманнинг Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт исмли ўн тўртта ўғли бор эди. Руҳонийлар ўз жойларини эгалладилар. Левилар ҳам мусиқа асбобларини кўтариб, руҳонийлар сингари ўз жойларига турдилар. Довуд бу мусиқа асбобларини Эгамизга ҳамду сано айтиш учун ясаттирган эди, Довуднинг ўзи Эгамизни мадҳ этиб, “Унинг содиқ севгиси абадийдир” деб ҳамду сано айтганда, ўша мусиқа асбобларидан фойдаланган эди. Халқ тик турар, левиларнинг қаршисидан жой олган руҳонийлар эса карнайлар чалардилар. Унга ҳамду сано айтинг бурғу чалиб, Унга ҳамду сано айтинг арфа, лира чалиб. Доира чалиб, рақс ила Унга ҳамду сано айтинг, Торли асбоб, най чалиб, Унга мадҳиялар айтинг. Жарангдор зиллар чалиб, Унга ҳамду сано айтинг, Оҳангдор зилларни қаттиқ чалиб, Унга мадҳиялар айтинг.
Выбор основного перевода