Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқаётганларида, Эгамизнинг уйи булут билан тўлиб кетди. Ҳорун насли хизмат учун гуруҳ–гуруҳларга бўлинди. Ҳоруннинг Надов, Абиҳу, Элазар ва Итамар исмли тўрт ўғли бор эди. Лекин Надов билан Абиҳу оталаридан олдин, ўғил кўрмасдан вафот этганлари учун, Элазар билан Итамар руҳоний бўлдилар. Шоҳ Довуд Ҳорун наслини, бажарадиган вазифаларига кўра, гуруҳларга бўлди. Унга бу ишда Элазар наслидан бўлган Зодўх ва Итамар наслидан бўлган Охималек ёрдам бердилар. Элазар наслидаги уруғбошиларнинг сони Итамар наслиникига қараганда кўпроқ бўлгани учун, Элазар насли 16 гуруҳга, Итамар насли эса 8 гуруҳга бўлинди. Маъбадда Худога хизмат қиладиган малакали раҳнамоларнинг баъзилари Элазар наслидан, бошқалари эса Итамар наслидан эдилар. Шу сабабдан тарафкашликка йўл қўймаслик учун бажарадиган вазифалари уларга қуръа бўйича бўлиб берилди.
Выбор основного перевода