Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эгамиз Ўзининг Сандиғи учун Обидадомнинг бутун хонадонига, унга қарашли ҳамма нарсага марҳамат қилди”, деб шоҳ Довудга хабар етказишди. Шундай қилиб, Довуд бориб, Обидадомнинг уйидан Худонинг Сандиғини ўз қалъасига катта тантана билан олиб келди. Сулаймон Эгамизнинг уйини ҳам, ўзининг саройини ҳам қуриб бўлди. Мўлжалланган ҳамма юмушларни тамом қилди. Шундан кейин Эгамиз Сулаймонга, илгари Гивонда зоҳир бўлганидай, яна зоҳир бўлди. Эгамиз унга шу сўзларини аён қилди: “Менга қилган илтижоларингни эшитдим. Сен қурган ва Ўзим улуғланадиган уйни муқаддас қилдим. Кўзларим, кўнглим доимо ўша ерда бўлади. Сен ҳам Менинг олдимда, отанг Довуд каби, софдил ва тўғри бўлиб юрсанг, Мен амр этган ҳамма фармонларимни ижро этсанг, қонун–қоидаларимни маҳкам тутсанг, Исроил устидан шоҳлик тахтингни абадий мустаҳкам қиламан. Отанг Довудга ҳам: «Сенинг наслингдан бўлган эркак зоти то абад Исроил тахтида ўтиради», деб ваъда берган эдим. Борди–ю, сен ҳам, сенинг наслинг ҳам Мен кўрсатган йўлдан қайтсангиз, сизларга берган амр ва фармонларимга риоя қилмасангиз, бориб бошқа худоларга хизмат қилсангиз, уларга топинсангиз, Исроил халқини Ўзим берган юртдан улоқтириб ташлайман. Мен муқаддас қилган, Ўзим улуғланадиган уйни тарк этаман. Ана ўшанда Исроил халқи ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уларни масхара қилади. Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар бунинг аянчли аҳволини кўрганда, даҳшатга тушиб: «Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а?» деб қотиб қолади. Сўнг яна ўзлари шундай хулоса чиқарадилар: «Эҳа, улар ота–боболарини Миср юртидан олиб чиққан ўзларининг Эгаси Худодан юз ўгирдилар–ку! Бошқа худоларга эргашиб, ўша худоларга топиниб, хизмат қилдилар–ку! Қилмишларига яраша ўзларининг Эгаси уларнинг бошига шу кўргиликларни солибди–да.»” Улар Эгамизнинг Сандиғини Довуд қалъасига олиб киришаётганда, Шоулнинг қизи Михал деразадан қараб турган эди. У сакраб ўйнаётган шоҳ Довудни кўрди–ю, ўз кўнглида уни паст кўрди.
Выбор основного перевода