Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Ҳа, Мен Эганг Худодирман, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим. Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Эй Исроил халқи, севинч ила ҳайқиринг! Эй Қуддус аҳолиси, куйланг! Эй Сион аҳли, бутун қалбингиздан шодланинг! Эгамиз сизларни жазолаб бўлди, Душманларингизни У қувиб юборди. Исроилнинг Шоҳи — Эгамиз орангиздадир. Сиз энди кулфатдан қўрқманг. Менинг бўйинтуруғимни тақиб олинглар, Мендан ўрганинглар. Чунки Мен юмшоқ кўнгил ва камтаринман. Шунда сизларнинг жонларингиз ором топади. “Қуддус халқига айтинг: Мана Шоҳингиз келяпти. Камтариндир Шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти.” “Эй Қуддус халқи, қўрқма! Мана, Шоҳингиз хўтикни миниб келяпти.”
Выбор основного перевода