Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
“Бизни урган таёқ синди”, деб Севинмангиз, эй Филистлар! Ахир, илоннинг тухумидан қора илон чиқади! Унинг боласи ваҳимали аждар бўлади! Фиръавн Ғазо шаҳрига ҳужум қилишидан олдин, Филист халқи ҳақида Эгамизнинг шу сўзлари Еремиёга аён бўлди: Эгамиз шундай демоқда: “Ғазо аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Асирликка олиб, Эдом халқига қул қилиб сотдилар. Шундай экан, Мен Ғазо деворига олов ёғдираман, Олов Ғазо қалъаларини куйдириб ташлайди. Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини йўқ қиламан, Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман, Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Эгамиз демоқда: “Туринг, эй Қуддус аҳолиси! Янчиб ташланг уларни! Темирдан қиламан шохларингизни, Бронзадан ясайман туёқларингизни, Эзиб мажақлайсиз кўплаб халқларни.” Олган ўлжангизни Эгамизга бағишлайсиз, Бутун олам Раббийсига ёв бойлигини назр қиласиз. Эгамизнинг фариштаси бу сўзларни айтгач, бутун Исроил халқи фарёд кўтарди.
Выбор основного перевода