Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Тир ҳақида башорат: Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Сиз Кипр соҳилида эшитган хабарлар тўғри, Бошпанангиз бўлган Тир вайрон бўлди. Улар сен ҳақингда шундай марсия куйлашади: ‘Эй донг таратган денгизчилар шаҳри, Нақадар вайрон бўлиб кетдинг–а! Сен ва сенинг аҳолинг денгиз қудрати эдингиз, Соҳилдаги барча халқларни даҳшатга солар эдингиз. Сен чексиз гуноҳларинг билан, Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан, Ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, Сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкка совурдим.
Выбор основного перевода