Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ўқларини отди, Чақмоқ чақтириб, ёвларини тирқиратди, Уларни саросимага солди. Ғанимларингнинг юрагини Ўткир ўқларинг тешиб ўтади. Халқлар оёғинг остига йиқилади. Денгиз бўйидаги саҳро ҳақида башорат: Нагав узра кетма–кет эсаётган бўронлар каби, Чўлдан — қўрқинчли юртдан келаётир босқинчи. Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади. Ўз ини устида учаётган қуш каби, Мен, Сарвари Олам, Қуддусни қўриқлайман. Мен Қуддусни қўриқлаб, озод қиламан, Ҳимоя қилиб, нажот бераман.” Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди. Аммо Эгамиз сенинг олдингга келади, Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади. Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади.
Выбор основного перевода