Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Ғанимларингнинг юрагини Ўткир ўқларинг тешиб ўтади. Халқлар оёғинг остига йиқилади. У тилимни ўткир қиличдай қилди, Қўлининг соясида У мени яширди. У мени учли ўқдай қилди, Ўқдонига мени яширди. Эгамиз шундай дейди: “Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан. Сен билан эздим Мен халқларни, Сен билан парчаладим шоҳликларни. Юнонлар, Тувал ва Мешех халқлари сен билан савдо–сотиқ қилар эди. Молларинг эвазига қулларни ва бронза буюмларни беришар эди. Така эса Юнон шоҳлигидир. Иккала кўзининг орасидаги улкан шох — бу Юнон шоҳлигининг тахтида ўтирадиган биринчи ҳукмдордир. Синиб тушган шохнинг ўрнига чиққан тўртта шох — Юнон шоҳлиги тўрт қисмга бўлинишини билдиради. Тахтга ўтирган тўртала ҳукмдор олдинги ҳукмдорга қараганда заифроқ бўлади. Яҳудо ва Қуддус халқини юнонларга сотиб, ўз ватанидан йироқ қилдингиз. Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар қандай дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни ажратгудек суқилиб киради. Худонинг каломи хаёлу юракнинг ниятларини фош этади.
Выбор основного перевода