Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Яна Тир қалъасидаги, Хив ва Канъон халқларининг ҳамма шаҳарларидаги Исроил халқини санаб чиқишди. Ниҳоят, жанубга — Яҳудонинг Нагав чўлидаги Бершеба шаҳрига келишди. Шоҳ Сулаймоннинг ичимлик ичадиган ҳамма идишлари олтиндан, “Лубнон ўрмони” деган уйидаги ҳамма идишлар ҳам тоза олтиндан бўлиб, бирорта ҳам буюм кумушдан ясалмаган эди. Сулаймон даврида кумуш арзимас нарса бўлиб қолганди. Унинг ҳукмронлиги даврида Қуддусда кумуш кўчадаги тошдай кўп эди. Садр ёғочлари ҳам худди Яҳудо қир этакларида ўсадиган оддий шикамора–анжир дарахтидай сероб эди. Сен денгиз ортидан келтирган молларинг билан, Кўплаб халқларнинг эҳтиёжини қондирдинг. Чексиз зийнатлару молларинг билан Дунё шоҳларини сен бойитдинг.
Выбор основного перевода