Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
У бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб, Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қилади. Уларнинг тилларини мадҳияга тўлдираман. Узоғу яқиндагиларга тинчлик бўлсин! — демоқда Эгамиз. — Мен уларга шифо бераман. Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади, Ҳа, у халқлар батамом нобуд бўлади. Яҳудо халқига эса раҳм қиламан, уларга нажот бераман. Қиличу камон, жанг–жадал, отлару чавандозлар билан эмас, Ўз қудратим билан уларни қутқараман. Зотан, Мен уларнинг Эгаси Худоман!” Ўша куни ёввойи ҳайвонлар, осмондаги қушлар ва ерда судралувчи махлуқлар билан аҳд тузаман, улар сенга зарар етказмайди. Юртдаги барча камону қиличларни, ҳамма жанг қуролларини йўқ қиламан. Сен тинч, бехатар яшайсан. Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади. Мабодо Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Чегарамизга қадам босса, Ҳукмдоримиз бизни ҳимоя қилади. Ҳа, Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Қалъаларни улар ёриб ўтса, Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз, Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз. Улар қилич кўтариб, Оссурия устидан ҳукмронлик қилишади, Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади. Эгамизнинг каломи шудир: “Ўша куни отларингизни Мен йўқ қиламан, Жанг араваларингизни парча–парча этаман. Шоҳликларнинг тахтларини ағдараман, халқларнинг шоҳликларига барҳам бераман. Жанг аравалари ва уларнинг устидагиларни ағдараман. Отлар, чавандозлар йиқилади, ҳамма бир–бирининг қиличидан ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода