Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Уят ўрнига сизлар икки ҳисса улуш оласиз. Шарманда бўлмайсиз, олган мулкингиздан шодланасиз. Ҳа, ўз юртингизда икки ҳисса улуш оласиз, Абадий шодликка эга бўласиз. Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди. Эй Эгамиз, Сен Исроилнинг ёлғиз умидисан! Сени тарк этганларнинг ҳаммаси шарманда бўлар, Сендан юз ўгирганларнинг исмлари тупроққа ёзилар. Эй Эгамиз, улар Сени тарк этдилар. Ҳа, ҳаётбахш сув булоғидан воз кечдилар.
Выбор основного перевода