Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Бутун юртни олтингугурт ва туз куйдириб ташлаган бўлади. У ерга ҳеч нима экиб бўлмайди, ҳеч нарса унмайди, ҳеч қандай ўт ўсмайди. Юртингиз Эгамиз ғазаб устида йўқ қилган Садўм, Ғамўра, Адма ва Завўйим шаҳарларига ўхшаб қолади. Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Мўаб ҳақида башорат: Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Ор шаҳри нидосиз ётар. Вайрона бўлди тунда, Мўабдаги Хир шаҳри нидосиз ётар. Мўаб халқи ўз худосининг уйига чиқди фарёд қилгани, Ҳа, Дибонликлар саждагоҳига чиқди нола қилгани. Ҳар бирининг сочлари қирилган, Ҳар бирининг соқоли олинган, Наво ва Мидаво шаҳарлари учун Мўаб нола чекар. Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекар, Уларнинг овози Яхазгача эшитилар. Мўабнинг қуролланганлари фарёд этар, Улар қўрқувдан қалтирар. Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайим йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади. Ҳа, ўтлар қуриб адо бўлди, Майсалар тамом бўлди. Яшилликдан асар қолмади, Нимрим суви хароб бўлди. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Мўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади. Эгамиз шундай демоқда: “Оммон халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди, Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар, Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар.
Выбор основного перевода