Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
яъни Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ҳозир бу ерлар Канъон халқига тегишли. У ерларда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган. Ахир, ўз юртингни вайрон қилгансан, Халқингни ўзинг ўлдиргансан. Энди улар қатори дафн қилинмассан. Эй фосиқ, сенинг наслинг То абад тилга олинмас! Отасининг гуноҳлари учун Ўғилларини жаллодга топширинг. Улар асло кўтарилмас. Энди ерга эгалик қилмас, Ер юзида шаҳарлар барпо қилмас.” Қуйидагилар Сарвари Оламнинг сўзидир. “Мен Бобилга қарши қўзғаламан. Бобилдагиларнинг номини ҳам, қолган–қутганини ҳам, уруғ–аймоғини ҳам йўқ қиламан”, — деб айтмоқда Эгамиз. “Мен Бобилни типратиканларга мулк қилиб бераман. Уни ботқоққа айлантираман. Харобазор қилиб, супуриб ташлайман”, — деб айтмоқда Сарвари Олам. Сарвари Олам онт ичиб айтди: “Ҳа, Менинг белгилаганим бажо бўлади, Менинг режалаштирганим амалга ошади. Оссурия халқини Ўз еримда яксон этаман, Тоғларимда уни оёқ ости қиламан. Унинг бўйинтуруғи юртимдан олинади, Юки Исроилнинг елкаларидан улоқтирилади. Бутун олам учун шу режани туздим, Бутун халқларга қарши қўлимни кўтардим.” Сарвари Олам режа қилган! Қани, буни ким бекор қила олади?! У халқларга қарши қўл кўтарди! Қани, Уни ким тўхтата олади?! Шоҳ Охоз вафот этган йили бу башорат аён қилинди: “Бизни урган таёқ синди”, деб Севинмангиз, эй Филистлар! Ахир, илоннинг тухумидан қора илон чиқади! Унинг боласи ваҳимали аждар бўлади! Мана, қашшоқларнинг тўнғичи тўйяпти, Муҳтожлар эсон–омон ётибди. Аммо сизнинг илдизингизни очликдан қуритаман, Қолган–қутганларингиз эса қирилиб кетасиз. Эй Филистлар, ҳаммангиз Азадан адойи тамом бўласиз. Фарёд қил, эй дарвоза! Йиғла, эй шаҳар! Шимолдан уруш ҳиди чиқаётир, Ўша лашкар сафдан чиқмай келаётир. Шу сабабдан Мен Филист юртига қарши қўлимни кўтараман, Харет халқини йўқ қиламан, соҳилда қолганларнинг ҳаммасини қириб юбораман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Эй Исроил халқи, Эгамизнинг сўзларига қулоқ солинг. У Мисрдан олиб чиққан бутун халқингизга шундай деб айтмоқда: Эгамиз шундай дейди: “Мен халқларни қириб ташладим, Уларнинг шаҳарларини вайрон қилдим, Қалъаларини қулатдим. Ана, кўчалари ҳувиллаб қолди, Шаҳарларида инсон зоти қолмади.
Выбор основного перевода