Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан. Бутун олам учун шу режани туздим, Бутун халқларга қарши қўлимни кўтардим.” Сен ҳақингда, эй Оссурия, Эгамиз шундай амр этар: “Сенинг номинг дунёдан ўчар. Йўқ қиламан худоларинг уйидаги қуйма ва ўйма бутларни, Ярамас хулқ–атворинг учун ҳозирлайман қабрингни.” Душманлар Исроил юртини хароб қилган, Узумзорларини пайҳон этган. Бироқ Эгамиз тиклар Ёқуб наслининг улуғворлигини, Ҳа, Исроил халқининг буюклигини. Босқинчи сенга ҳужум қилди, эй Найнаво! Қани бўл, қўриқла қўрғонларингни, Йўлдан узма сен кўзингни. Йиғиб олгин бор кучингни, Жангга боғла белингни. Сени кўрганлар орқага чекиниб, шундай дейишар: «Найнаво вайрон бўлди! Ким унга ачинар экан?!» Сени юпатадиган ҳеч ким йўқ!” Барибир олов сени ямлаб юборар, Чигиртка экинларни қиртишлагандай, Қилич сени қириб ташлар. Чигирткадай кўпаявер!
Выбор основного перевода