Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Қайт яна бизга, эй Парвардигори Олам! Назар солгин, қара самодан, Бу ток новдасини қўриқлагин. Эгамиз Қуддусни яна фаровонликка эриштирганда, Туш кўраётган одамларга ўхшар эдик. Нагав чўлидаги сойликларни қайта сувга тўлдиргандай, Эй Эгам, фаровонлигимизни қайта тиклагин. Мана, сарой ташландиқ бўлиб қолди, Гавжум шаҳар саҳрога айланди. Қалъаю минора то абад Ёввойи эшаклар яйрайдиган жой, Чорва учун яйлов бўлди. Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” Эгамиз шундай демоқда: “Ғазабим халқимнинг йўлбошчиларига қарши ёнмоқда, Мен халқимнинг бу чўпонларини жазолайман. Мен, Сарвари Олам, Ўз сурувим бўлган Яҳудо халқи учун қайғураман. Мен ўша сурувни улуғвор жанг отларидай қиламан. “Исроил халқининг Худоси — Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! У бизга ёрдамга келди, Ўз халқини асоратдан халос қилди.
Выбор основного перевода