Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Лекин Манаше қилган гуноҳлари билан Эгамизнинг қаттиқ қаҳрини келтиргани учун, Эгамиз Яҳудога қарши алангаланган ғазабини ҳали қайтармаган эди. Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади. Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади. Унинг қаҳрига ким бардош бергай?! Алангали ғазабидан ким омон қолгай?! Унинг ғазаби оловдай ёйилар, Унинг олдида қоялар чилпарчин бўлар. Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.
Выбор основного перевода