Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Ғазо аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Асирликка олиб, Эдом халқига қул қилиб сотдилар. Шундай экан, Мен Ғазо деворига олов ёғдираман, Олов Ғазо қалъаларини куйдириб ташлайди. Мен Ашдод шаҳрининг ҳукмдорини йўқ қиламан, Ашқалонда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Эхрон шаҳрига қарши қўл кўтараман, Омон қолган Филистларни қириб ташлайман!” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Ашқалон шаҳри буни кўриб, қўрқувга тушади, Ғазо ҳам даҳшатга тушиб қалтирайди, Умиди пучга чиққан Эхрон ҳам шу аҳволга тушади. Ғазонинг шоҳи ҳалок бўлади, Ашқалонда эса ҳеч бир зот қолмайди. Эгамиз шундай дейди: “Ашдодда насли бузилган халқлар яшайди. Ҳа, Мен Филистларнинг такаббурлигига чек қўяман. Мен Филистларнинг оғзидаги қонли гўштни, Тишларидаги ҳаром овқатни олиб ташлайман. Филистларнинг тирик қолганлари Менга тегишли бўлади, Улар Яҳудонинг авлодидай бўлиб қолади. Эхрон ҳам Ёбус халқидай Ўз халқимнинг бир қисми бўлади.
Выбор основного перевода