Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар! Шу боис, эй шарқ аҳли, Эгамизга ҳамду сано айтинг, Эй денгиз оролларида яшовчилар, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни улуғланг. Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?! Мен Яҳудо ва Қуддусга қарши қўл кўтараман. Баалга сиғинганларни битта қолдирмай йўқ қиламан, Бутпараст руҳонийларни одамларнинг хотирасидан ўчираман. Кейин Мен барча халқларнинг нутқини ўзгартираман, Шунда улар бутларга илтижо қилишмайди, Фақат Мен, Эгангизгагина ибодат қилишади. Биргаликда Менга хизмат этишади. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман. Зеро, дунёнинг у чеккасидан бу чеккасигача бўлган барча халқлар орасида Менинг номим улуғланмоқда. Бутун ер юзида Менга атаб тутатқилар тутатилмоқда, ҳалол қурбонликлар келтирилмоқда. Ҳа, халқлар орасида буюкдир Менинг номим! — дейди Сарвари Олам. Исо унга деди: — Эй аёл, Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда осмондаги Отага на бу тоғда, на Қуддусда сажда қиласизлар.
Выбор основного перевода