Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Аммо ёввойи ҳайвонлар бу ерда ётар, Уйлар йиртқичлар билан тўлар, У ерда бойқушлар жойлашар, Эчкилар у ерда шаталоқ отар. У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди. Қалъаларида тиканлар ўсади, Саройларида янтоқлар, қушқўнмас буталар битади. У ер чиябўриларга маскан бўлади, Туяқушларнинг бошпанаси бўлади. Ёввойи мушуклару сиртлонлар Бир–бирига дуч келади, Ёввойи эчкилар бир–бирини чақириб маърайди, У ерда тун шарпалари дам олади, Ўша ер уларга оромгоҳ бўлади. У шундай дейди: «Мана, ўзим учун катта сарой қурдим, Юқори қаватдаги хоналарни кенг қилдирдим.» У уйига катта ойналар қўйдирмоқда, Деворларини садр ёғочи билан қопламоқда, Уларни қирмизи рангга бўямоқда. Сен ўзинг учун кўп садр ёғочини йиғдинг, Бу билан сен яхши шоҳ бўлиб қолмадинг! Сенинг отанг ҳам хоҳлаганича еб–ичган, Аммо доим ҳақиқату адолатни ўрнатган. Шу сабабдан унинг иши юришган. Эй денгиз қирғоғидаги ўлка, Сен даштга айланасан. У ерда чўпонлар чодирлар тикади, Улар қўй–эчкилари учун қўралар қуради.
Выбор основного перевода