Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман. Самолардан ҳукмингни эълон қилдинг! Эй Худо! Сен ҳукм қилай деб, Оламдаги мазлумларни қутқарай деб, қўзғалдинг. Шунда ер юзи қўрқиб сукутда қолди. Келинг, эй халқим, бир оз яшириниб туринг! Эгамизнинг ғазаби босилгунча, Киринг ичкарига, Ортингиздан эшикларни ёпиб қўйинг! Эй таълимотимни қалбига жо қилганлар, Сизлар нима тўғри эканлигини биласизлар. Менга қулоқ солинг! Инсон ҳақоратларидан қўрқманглар, Уларнинг таҳқирларидан хафа бўлманглар. Эгамизга интилинг, шунда яшайсиз. Акс ҳолда, эй Юсуф хонадони, Сизга Худо оловдай ёпирилади, Олов Байтилни ямлаб ютади. Ёнғинни ўчирадиган одам бўлмайди. Ёмонликнинг эмас, Яхшиликнинг пайида бўлинглар, Шунда яшайсизлар. Парвардигори Олам — Эгамиз ҳам, Ўзларингиз айтганингиздай сизлар билан бирга бўлади. Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг, Маҳкамаларда адолат ўрнатинг. Балки шунда, эй Юсуф наслидан омон қолганлар, Парвардигори Олам — Эгамиз сизга илтифот қилар.
Выбор основного перевода