Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз тўфонни жиловлади, У то абад Шоҳ бўлиб тахтда ўтиради. Адолат ва ҳаққониятдир тахтингнинг пойдевори, Олдингда юради севги ва садоқат. Сен эса, эй Эгам, то абад ўтирасан тахтингда, Насллар оша Сенинг номинг давом этар! Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Еру осмон кийим каби эскириб кетади, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан, Ҳаммасини ташлаб юборасан. Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода, Унинг шоҳлиги ҳукмрондир ҳамма ерда. Эй Эгам Худо, Муқаддас Худойим! Доимо мавжуд бўлган Худо Сен эмасми?! Шундай экан, Бобилликлар дастидан биз йўқ бўлиб кетмаймиз. Эй Эгам! Сен, ҳукмимни амалга оширсин, деб Бобилликларни танладинг. Эй суянган Қоям! Сен, халқимни жазоласин деб, уларни тайинладинг.
Выбор основного перевода