Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ҳам сен: «Худо нимани биларди, Зулмат орасидан У қандай ҳукм қила оларди», дейсан. Худога интилмайди ўзига бино қўйган қабиҳлар, “Худо йўқдир”, деб доим ўйлайди улар. Яна улар шундай дейдилар: “Худо қандай қилиб била олади?! Худойи Таоло нимани ҳам биларди?!” Улар айтяпти: “Эгамиз кўрмас, Ёқубнинг Худоси эътибор бермас.” У менга шундай жавоб берди: — Исроил ва Яҳудо халқлари оғир гуноҳга қўл уришди. Улар бутун юртни қонга белашди, Қуддус шаҳрини адолатсизликка тўлдиришди. Улар: “Эгамиз юртимизни тарк этган, У бизни кўрмаяпти”, деб айтишяпти.
Выбор основного перевода