Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Қобилдан: — Уканг Ҳобил қаерда? — деб сўради. — Билмайман, нима, укам қаерга борса, мен унинг қадамини ўлчаб юришим керакми?! — деб эътироз билдирди. Қотиллик жазоланади. Инсоннинг жонини олган инсондан Мен хун талаб қиламан, инсонни ўлдирган ҳар қандай ҳайвон ўлдирилиши лозим. Эй эллар, Унинг халқи билан бирга шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди. Ўша пайт Тишба шаҳридан бўлган Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилган эди: “Бор, Самарияда ўтирган Исроил шоҳи Ахабни кутиб олиш учун чиқ. У ҳозир Навўтнинг узумзорида, ўша узумзорни ўзига мулк қилиб олмоқчи бўлиб, у ерга келди. Ахабга шу гапларни етказ: «Эгам шундай айтмоқда: Навўтни ўлдириб, унинг мулкини ўзингга олмоқчимисан?! Навўтнинг қонини кўппаклар ялаган ерда сенинг қонингни ҳам кўппаклар ялайди.»” Муҳтожни Худо бир умрга унутмас, Бечораҳолнинг умидини то абад йўққа чиқармас. Қани, эй Эгам! Ургин қабиҳларни, Эй Худо! Унутмагин мазлумларни! Нечун қабиҳлар Сендан нафратланади? Нечун ўз кўнглида улар: “Худо Мендан ҳисоб сўрамайди”, деб айтади?
Выбор основного перевода