Эгам суянган қоямдир, менинг қалъам, қутқарувчимдир. Ҳа, Худодир менинг қоям, Унда паноҳ топаман. Удир менинг қалқоним, қудратли нажоткорим, қўрғоним.
Сен менинг паноҳимсан, Мени кулфатлардан Сен асрайсан, Нажот қўшиғи ила мени ўрайсан.
Солиҳ киши Эгамиз туфайли нажот топгайдир, Кулфат чоғи Эгамиз солиҳнинг қалъасидир.
Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир.
Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.”