Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Азалда Ўзингники қилиб олган халқингни ёдингда тут. Ўзимнинг мулким бўлсин деб, қутқарган халқингни, Ўзинг маскан қилган Сион тоғини ёдингда тут. Яҳудо юртида Худо машҳурдир, Исроилда Унинг номи буюкдир. Эгамизга шукур айтинг, Унга сажда қилинг, Бошқа халқлар орасида Унинг ишларини билдиринг. Содиқ севгиси учун улар Эгамизга шукрона айтсинлар! Эгамизнинг инсониятга кўрсатган ажойиб ишлари учун шукур қилсинлар!
Выбор основного перевода