Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ханна шундай ибодат қилди: “Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанарман, Нажот берганинг учун севинарман. Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: «Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди. “Уни енгдим”, деб айтмасин душманим, Йиқилганимда севинмасин ёвларим! Шунда, эй Эгам, Сен туфайли шод бўламан, Нажот берганинг учун қувонаман. Эгамиз яратган шаҳар муқаддас тоғда турибди, Ёқуб наслининг барча масканларидан кўра, Эгамиз Қуддус дарвозаларини кўпроқ севади. Эгамизнинг қудратли ишларини ким батафсил айта олади?! Ким Унга мукаммал ҳамду сано айта олади?!
Выбор основного перевода