Сенда паноҳ топганларнинг ҳаммаси севинсин, То абад шодликдан улар куйласин. Уларни Сен ҳимоя қилганинг учун, Сени севганлар севинч ила жўшсин.
Уларнинг дарду балоси ўзига қайтади, Зўравонлиги ўзларининг бошига етади.
Содиқ севгинг ила шод–хуррам бўлай, Қайғуларимни Ўзинг кўргансан, Жоним азобда қолганини биласан.
Улар билсин Эгамиз Сен эканингни, Ер юзида буюк ҳукмдор ёлғиз Сен эканингни.