Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар. Фосиқнинг ишлари унинг ўзини ушлайди, гуноҳлари уни занжирбанд қилади. Наҳотки яхшиликка ёмонлик қайтаришса?! Эсингдами, ҳузурингда туриб, Улар учун Сенга ёлворгандим, Улардан Сенинг қаҳрингни қайтаргандим. Улар эса менга чуқур қазидилар. Шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни қоралаган одамларни хотину бола–чақалари билан бирга шерлар уясига ташладилар. Улар чуқурликнинг тубига етмаган ҳам эдики, шерлар уларга ташланиб ғажиб ташлашди. Ҳомиладор аёлнинг тўлғоқ оғриқлари кутилмаганда келгандай, одамлар: “Ҳамма ёқ тинч, осойишта”, деб юрганларида, бирданига бошларига ҳалокат тушади. Улар қочиб қутула олмайдилар.
Выбор основного перевода