Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз яна айтди: — Имонинг комил бўлсин: халқимнинг Мисрда чеккан азобларини кўрдим, мадад сўраб назоратчилар зулми дастидан қилган фарёдларини эшитдим. Ҳа, халқимнинг чеккан ҳамма азобларини биламан. Нечун, эй Эгам, узоқда турибсан? Қайғули дамларда Ўзингни яширасан? Сенга илтижо қиламан, эй Эгам, Мени эшитмай қолмагин, эй суянган Қоям. Агар менга гапирмай сукут сақласанг, Қабрга тушган одам каби бўлиб қоламан. Қани, ғазабингни сочгин, эй Эгам! Қўзғал ёвларимнинг қаҳрига қарши! Кўриб, адолат қилгин! Турсанг–чи, нега ухлаётгандайсан, ё Раббий?! Қани, бўл, бизни то абад рад этмагин.
Выбор основного перевода