Сизлар ҳозироқ шу хабарни Довудга етказинглар: бу кеча қирда — дарёнинг кечувида тунамасин, ҳозироқ нариги қирғоққа ўтаверсин. Бўлмаса, шоҳнинг ўзи ҳам, ёнидаги одамлари ҳам қирилиб кетади.
Барча ёвларинг устингдан кулади, Ҳолингни кўриб ёқасини ушлайди. Тишларини ғижирлатиб айтишади: “Биз уни ямладик! Воҳ, қандай интизорлик билан Бу кунни кутган эдик! Ниҳоят, ўша кунга етдик!”