Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аъёнлари унга: — Исроил шоҳлари раҳмдил шоҳлардир, деб эшитган эдик, — дедилар. — Қани, энди эгнимизга қанор кийиб, бўйнимизга арқон боғлайлик–да, кейин Исроил шоҳи ҳузурига борайлик. Шояд у сизнинг бир қошиқ қонингиздан кечса. Мен бошига кулфат тушганлар учун қайғурдим–ку! Муҳтожларни кўриб, юрагим ачиди–ку! Фарёд қилиб, рўза тутганимда, Мен масхара бўлдим. Кулфатда қолиб, қанор кийганимда, Улар устимдан кулдилар. Агар у муносиб хонадон бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша хонадонда қолади. Агарда номуносиб бўлса, тилаган тинчлигингиз ўзингизга қайтиб келади. Агар ўша хонадонда тинчликсевар одам яшаётган бўлса, сиз тилаган тинчлик ўша одамда қолади. Бўлмаса, ўзингизга қайтиб келади. Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиғлаётганлар билан бирга йиғланглар.
Выбор основного перевода