Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. Агар улар итоат этиб, Худога хизмат қилсалар, Қолган умрларини фаровонликда ўтказадилар, Ҳаётлари роҳатда ўтади. Мени кучли ғанимларим қўлидан, Мендан нафратланган ёвларимдан қутқарди, Улар мендан кучли эдилар. Фосиқ қиличини суғуриб, камонини тортади, Бечора, мазлумни йиқитишга шайланади, Солиҳларни ўлдирмоқ истайди. Яна эшитай шодлик, қувонч хабарин, Сен эзган суякларим яна қувонсин. Адолатинг самоларга етади, эй Худо, Буюк ишлар қилдинг Сен, Сенга ўхшаган ким бор, эй Худо?! Эй Раббий, худолар орасида Ҳеч қайсиси Сенга ўхшамайди, Биронта буюк ишни Сеники билан қиёслаб бўлмайди. Эй Эгам, самоларда Сенга тенглашадигани бормикан?! Илоҳий зотлардан қайси бири Сенга ўхшаркан?! Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир.
Выбор основного перевода