Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қачон улар шамолда тўзиган хашакдай, Бўрон учириб кетган сомондай бўладилар? Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди. Эй Худойим, уларни хазондай совургин, Шамолдаги сомондай уларни учиргин. Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади. Шунинг учун улар тонгги тумандай бўлади, Бирпасда ғойиб бўладиган шудрингга ўхшаб қолади. Шамол хирмондан учирган тўпондай улар ғойиб бўлади, Мўридан чиқадиган тутунга ўхшаб қолади.
Выбор основного перевода