Мени бехавотир жойга чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.
Йўлларингни топширгин Эгамизга, Ишон Унга, У мадад беради.
Эгамиз шундай дейди: “У Мени яхши кўргани учун Мен уни қутқараман. Мени билгани учун Мен уни ҳимоя қиламан.
У Худога ишонарди. Агар Худо Ундан мамнун бўлса, ҳозир Уни қутқарсин. Ахир, У Ўзини Худонинг Ўғли деб атаган–ку!
Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман” деган овоз эшитилди.