Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аскарлар Исони хочга михлаб қўйишди. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олишди. Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди. Оломон қараб турарди. Яҳудий йўлбошчилари эса Исонинг устидан кулиб, шундай дердилар: — У бошқаларни қутқарарди. Агар У Худо танлаган Масиҳ бўлса, энди Ўзини қутқариб кўрсин–чи! — дейишарди. Аскарлар Исони хочга михлаб бўлиб, Унинг кийимларини олдилар. Кийимларини тўрт бўлакка бўлиб, ҳар бир аскарга бердилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан–оёқ чоксиз бир тўқима эди. Аскарлар бир–бирига: — Буни йиртмайлик, бу учун қуръа ташлаймиз, кимга тушса, ўшаники бўлсин, — дейишди. Шу тариқа Муқаддас битиклардаги қуйидаги сўзлар бажо бўлди: “Кийимларимни улар ўзаро бўлишган, Либосим учун қуръа ташлашган.” Аскарлар худди шундай қилдилар.
Выбор основного перевода