Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг! Жамики улусларнинг шоҳидир Худо, Муқаддас тахтида ўтирибди Худо! Худойи Таолонинг азизларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.» Ғолиблар Сион тоғига чиқадилар. Ўша ерда туриб, Эсов тоғи устидан ҳукмронлик қиладилар. Эгамизнинг Ўзи Шоҳ бўлади. Эгамиз эса бутун ер юзининг Шоҳи бўлади. Ўша куни барча халқлар Эгамизни танҳо Эга деб тан олади ва фақат Унга сажда қилишади. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин. Бизни васвасага дучор қилмагин, Ёвуз шайтондан халос қилгин.»
Выбор основного перевода