Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай экан, инсон ким бўлибди?! Ахир, у бир қурт–ку, Одамзод бир пашшадай–ку!” Душманларим мени ҳақорат қилади, Қўшниларим мендан ҳазар қилади. Дўстларим ҳам мендан қўрқади, Кўчада кўриб мени, қочиб кетади. Ҳақоратга дучор бўлганим, Шармандаю шармисор бўлганим Ўзингга равшан. Ҳамма душманларимни биласан. Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи. Одамлар ундан нафратландилар, уни рад этдилар. У қайғу, азоб–уқубат нималигини биларди. Ҳамма ундан юз ўгирди, ундан ҳазар қилди. Биз уни одам қаторида санамадик.
Выбор основного перевода