Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тир халқи ҳадялар олиб келади, Бойлар сендан марҳамат истайди. Бутун ер юзининг шоҳидир Худо, Унга ажойиб ҳамду сано куйланг! Келинглар, таъзим қилиб, сажда этайлик, Яратган Эгамиз олдида тиз чўкайлик. Бу тоғда Сарвари Олам Жамики халқлар учун Ажойиб зиёфат тайёрлар. Бой дастурхон, сара шароблар, Ёғли гўштлар, тиниқ шароб тортилади. Ўша куни катта карнай чалинади. Оссурия юртида йўқолганлар, Миср юртига қувилганлар келиб, Қуддусдаги муқаддас тоғда Эгамизга сажда қилади. Шоҳлар сенга хизмат қилиб, боқади, Маликалар сенга энагалик қилади. Бошлари ерга теккудай бўлиб, Улар сенга таъзим қилади, Оёқларинг чангини ялаб–юлқайди. Ўшанда Мен Эганг эканлигимни биласан. Менга умид боғлаган шарманда бўлмайди.”
Выбор основного перевода