Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: «Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди. Душманларим ҳақоратининг нишониман, Мени кўрганларида масхаралаб, бошларини чайқашар. Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди: Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди: — Эй Маъбадни бузиб, уч кун ичида тиклайдиган! Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўр–чи! Бош руҳонийлар ва Таврот тафсирчилари ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди. Улар бир–бирига: — У бошқаларни қутқарарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Исроилнинг Шоҳи Масиҳ энди хочдан тушсин, токи биз буни кўриб Унга ишонайлик! — дейишарди. Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни ҳақоратлар эдилар.
Выбор основного перевода