Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо шамолга куч берган, Денгизнинг ҳажмини белгилаган. Ёмғирнинг қаерга ёғишини У кўрсатиб берган, Чақмоқ учун йўлларни белгилаган. Қор сақланадиган омборхоналарни кўрганмисан? Дўл сақланадиган омборларни–чи? Мен уларни кулфат кунлари учун, Уруш ва жанг кунлари учун сақлаб қўйганман. Ёруғлик манбаига олиб борадиган йўл қани? Шарқ шамоли чиқадиган жой қаерда? Селу жалага ким йўл очиб берган? Чақмоқнинг йўлларини ким белгилаган? Унинг овозидан осмондаги сувлар гулдурайди, У дунёнинг тўрт бурчидан булутларни олиб келади. Ёмғир ёғдирганда чақмоқ чақтиради, Омборларидаги шамоллардан эстиради. Халқларнинг бетайин бутлари ёмғир ёғдира олармиди?! Ёғингарчилик осмоннинг хоҳиши билан бўлармиди?! Буларни қилишга қодир Сен эмасми, эй Эгамиз Худо?! Биз умидимизни Сенга боғлаганмиз, Зотан, буларнинг ҳаммасини қила оладиган Сенсан. Баҳорда ёмғир берадиган Эгамиздан ёмғир сўранглар. Бўрон булутларини яратган, Одамзодга ёмғир берадиган, Ҳамма учун далаларни Ўт–ўланга тўлдирадиган Эгамиздир.
Выбор основного перевода