Эгамизнинг халқи кучдан қолганда, Эркину эрксизлар нобуд бўлганда, Эгамиз Ўз халқини оқлайди, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади.
Кел, эй Эгам! Қачонгача кутамиз?! Ўз қулларингга шафқат қилгин!
Улар ҳақи Ўз аҳдини ёдида тутди, Мўл содиқ севгиси билан уларга шафқат кўрсатди.
Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ота–боболарингиз Менинг жаҳлимни чиқарганда бошларига офат келтираман, дегандим. Ўз фикримдан қайтмадим, — демоқда Сарвари Олам.