Исроил халқига яна: “Мени сизларнинг олдингизга ота–боболарингиз — Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз юборди”, деб айт. Менинг номим то абад шундай бўлсин. Унвонимни келгуси авлодлар шундай деб айтсин.
Сен эса, эй Эгам, то абад ўтирасан тахтингда, Насллар оша Сенинг номинг давом этар!