Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди. Эгамиз сизларни бошқа халқлардан кўп бўлганингиз учун севиб танламади. Сизлар бошқа ҳамма халқлардан оз эдингиз. Аммо Эгамиз фақатгина ота–боболарингизга қаттиқ муҳаббат қўйди. Мана бугун кўриб турганингиздай, уларнинг авлодини, сизларни барча халқлар орасидан танлаб олди. Аммо сизлар — танланган бир насл, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас қавм, Худонинг азиз халқисиз. Худо сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, Унинг буюк ишларини эълон қилишингиз учун сизларни танлаган. Ахир, Исо Масиҳ бизни барча иллатларимиздан халос қилиш учун Ўз жонини фидо қилди. У бизни поклаб, Ўзига тегишли бўлган, яхшилик қилишга бағишланган азиз бир халқ қилди.
Выбор основного перевода