Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадий давом этади, Садоқати эса барча наслларга ўтади.
Шукрона айтинг Эгамизга, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Нақадар яхшисан, эзгулик қиласан, Фармонларингни менга ўргатгин.
Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Нақадар яхшидир Худойимизни тараннум этмоқ! Нақадар лаззатли, муносиб Унга ҳамду сано айтмоқ!