Шукрона айтинг буюк шоҳларни ҳалок қилганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг қудратли шоҳларни қирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг Амор халқининг шоҳи Сихўнни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг Башан шоҳи Ўгни ўлдирганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг уларнинг ерини Ўз халқига мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.
Шукрона айтинг у ерларни Ўз қули Исроилга мулк қилиб берганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир.